Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

беради ва яратиш вужудга келади. Бу билан миқдорлаш ва шакллантириш яратиш эмаслиги, унинг ўзи билангина яратиш содир бўлмаслиги аён бўлади.


Зеро, холиқ ҳис орқали идрок этиладиган нарсаларни йўқдан бор қилолмаса, яратувчи бўлолмайди. У ҳолда ўз иродаси билан нарсаларни вужудга келтиришдан ожиз бўлиб, вужудга келтиришга қодир бўлган нарсага бўйсунади. Демак, у азалий бўлмайди. Ўзи бир нарсани вужудга келтиришдан ожиз бўлиб, бошқага муҳтождир. Ожиз ва муҳтож эса азалий бўлолмайди. Бундан ташқари, холиқнинг воқеий маъноси йўқдан бор қилувчи демакдир. Чунки холиқ бўлишнинг маъноси - нарсалар вужудга келишда унга суяниши, у эса ҳеч нарсага суянмаслигидир. Агар у нарсаларни йўқдан бор қилолмаса, яратишдан ожиз бўлса, яратишда бошқа нарсага суяниб, бошқа нарсалар эса унга суянмай қолади. Бунинг маъноси унинг холиқ эмаслигини билдиради. Демак, холиқ бўлиш учун нарсаларни йўқдан бор қилиши ва бошқалардан беҳожат, ҳеч нарсага суянмаслиги ва ўзигина яратиш қудратига ва сифатига эга бўлиши керак. Шундан аён бўладики, яратиш учун йўқдан бор қилиш бўлиши керак. Холиқ эса йўқдан бор қилувчи бўлиши керак.


Аммо фаришталарга бўлган иймоннинг далили нақлийдир. Оллоҳ Таоло айтади:


شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ وَالْمَلاَئِكَةُ وَأُوْلُوا الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ
– „Оллоҳ, фаришталарва илм аҳллари адолатбилан ҳукм қилгувчи ёлғиз Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқлиги, фақат Унинг борлигигагувоҳликбердилар“.              [3:18]
Яна айтадики:


وَلَكِنَّ الْبِرَّ مَنْ آمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَالْمَلاَئِكَةِ وَالْكِتَابِ وَالنَّبِيِّينَ
– „Балки Оллоҳга, охираткунига, фаришталарга, китобларга ва пайғамбарларга иймон келтириш яхшиликдир“.          [2:177]
Яна айтадики:


وَالْمُؤْمِنُونَ كُلٌّ آمَنَ بِاللَّهِ وَمَلاَئِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ
– „Мўминлар ҳаммалари Оллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига иймонкелтирдилар“.          [2:285]
Яна айтадики:


وَمَنْ يَكْفُرْ بِاللَّهِ وَمَلاَئِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلاَلاً بَعِيدًا
– „КимкиОллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ваохираткунига ишонмаса, демак, у жуда қаттиқ адашибди“.                              [4:136]

Аммо китобларга бўлган иймоннинг далилига келсак, бошқа самовий китобларга нисбатан Қуръонга бўлган иймоннинг далили бошқача. Қуръон Оллоҳ тарафиданлиги ва Оллоҳнинг каломи эканлигига бўлган далил ақлийдир. Чунки Қуръон ҳис қилинадиган воқеликдир. Ақл унинг Оллоҳ тарафидан эканлигини идрок қилиши мумкин. Қуръон ўз лафзи билан арабча калом. Араблар каломдан турли шеърлар ва насрлар тўқишган. Уларнинг каломлари китобларда сақланган ва улар бир-биридан ривоят қилиниб, авлоддан авлодга ўтиб келган. Демак, Қуръон ё уларнинг каломлари туридан

 

17-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260